Нагельсманн ва Мюллер "Олтин тўп"ни Левандовскига беришга чақирмоқда
28 ноя 2021 20:08
Янгиликлар
Нагельсманн ва Мюллер "Олтин тўп"ни Левандовскига беришга чақирмоқда
"Бавария"дагилар нуфузли мукофот польшаликнинг қўлида бўлиши лозим деб ҳисоблашмоқда.
"Ҳеч ким "Олтин тўп"га Роберт Левандовскичалик ҳақли эмас", – деди мюнхенликлар устози Юлиан Нагельсманн.
"Левандовски ютиши керак. Нуқта. У ушбу мукофотга лойиқ. Унинг Польша терма жамоаси билан нима қилаётганига қаранг – бу ҳақиқий топ-клубда ўйнашдан ҳам қийинроқ. Айтишим керакки, дунёнинг ҳеч бир футболчиси индивидуаль жиҳатдан ундан яхшироқ ўйнамади", – деди "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер.
Мукофотни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижнинг Шатле театрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" 2020 йилда тарихда илк бор COVID-19 пандемияси туфайли топширилмаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
14:36
"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум 8
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар