Нагельсманн: "ПСЖнинг пассивлигидан ҳайрон қолдим"
15 фев 2023 11:19
Янгиликлар
Нагельсманн: "ПСЖнинг пассивлигидан ҳайрон қолдим"
Юлиан Нагельсманн ПСЖнинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасида кўрсатган ўйинидан ҳайратда эканлигини яшириб ўтирмади.
"Бавария" бош мураббийи биринчи учрашувдан (1:0) кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Биз дастлабки 25 дақиқада яхши ўйин кўрсатдик ва вазиятни назорат қилдик. Шундай бўлсада, ҳужум фазасида ва бевосита рақиб дарвозасига хавф солишда самаралироқ ҳаракат қилсак бўларди. Назаримда, футболчиларим ҳам тўп билан бу қадар кўп муомалада бўлаётгани ва ПСЖ ортга қайтиб олганидан ҳайрон қолишди.
Мен ПСЖ чуқур ҳимояланишини билардим, лекин улар ўта пассив ҳаракат қилганидан ҳайрон қолдим. Рақиб шунчалик чуқур ҳимояда эдики, тўпни олиб қўйиш нияти ҳам йўқдек туюлди", – деди Нагельсманн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар