Нагельсман – ЕЧЛда "Барселона"ни 4 марта ютган дастлабки мураббий бўлди

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2022, 07:23
Юлиан Нагельсман Чемпионлар лигасида "Барселона"ни мағлубиятга учратиш бўйича рекорд ўрнатди.

"Бавария" ЕЧЛнинг 5-тури доирасида "Камп Ноу" стадионида йирик – 3:0 ҳисобида "Барса"ни мағлуб этди. 

35 ёшли мутахассис каталонияликлар билан тўртта ўйин ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Мюнхенликлар ўтган мавсумда ҳам "Барса"ни икки марта мағлуб этишганди. 

Нагельсман ЕЧЛда "Барса"ни тўрт маротаба мағлуб эта олган биринчи мураббий бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›