МЮнинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ўз ниҳоясига етди

Eldor Akmurzayev
20 июл 2020, 00:35
Бироз олдин, Англия Кубоги ярим финалида ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Челси” ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда лондонликлар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, мусобақанинг финалига йўл олди.

Шу тариқа, “қизил иблислар”нинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди. Оле Гуннар Сульшер шогирдлари сўнгги бор 23 январь куни АПЛ доирасида “Бёрнли”га (0:2) қарши ўтган баҳсда имкониятни бой берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia