МЮга “Наполи” футболчиси керак
06 май 2020 09:47
Янгиликлар
“Наполи” вингери Ирвинг Лосано МЮ назарига тушди. Инглизлар футболчини ёзги трансферлар вақтида қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. Лосано Женнаро Гаттузо клубга келгандан сўнг асосий таркибдаги ўриндан айрилди. Неаполликлар эса футболчисини 40 млн евродан камига сотмаслиги айтилмоқда.
Лосанога МЮдан ташқари “Атлетико” ҳамда “Валенсия” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар