Ирвинг Лосано: "Месси билан юзма юз туриш ажойиб ҳолат бўлади"

Mirjalol Normatov
25 ноя 2022, 21:50
Мексика термаси футболчиси Ирвинг Лосано ЖЧ-2022 доирасида Аргентинага қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.

Ушбу баҳс 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.

"Олдимизда ажойиб ўйин кутиб турибди. Аргентина - дунёнинг энг яхшиларидан бири, таркибида Лео Месси мисолидаги ажойиб футболчилари бор.

Уларнинг барчаси катта клублар таркибида ўйнамоқда. Улар ўзларига катта масъулиятни бўйнига олишади ва турнир давомида бор кучини бериб меҳнат қилади.

Энг яхшиларига қарши ўйнаш менга ёқади. Мессига қарши ўйнаш - ўзгача вазият. У билан юзма-юз ўйнаш - ажойиб ҳолат.

Аргентинанинг Саудия Арабистонига қарши ўйини натижаси мени ҳайрон қолдирди. Саудия Арабистони тартибли ва режали ўйнагани учун ютди", - деди Лосано.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal