"Наполи" форварди Лосано: "Кучлироқ жамоада ўйнамоқчиман"
18 ноя 2021 14:37
Янгиликлар
"Наполи" форварди Лосано: "Кучлироқ жамоада ўйнамоқчиман"
Мексикалик форвард Ирвинг Лосано кучлироқ жамоага ўтиш хоҳиши ҳақида гапирди.
Ҳужумчи айни дамда "Наполи" таркибида ҳаракат қилмоқда.
"Ҳозирда мен яхши шериклар билан етарли даражада рақобатбардош жамоада ўйнаяпман. Ўсаётганимни сезяпман. Аммо, тўғрисини айтсам, яна ҳам кучлироқ жамоада ўйнашни хоҳлардим. Мен ўзимни катта мақсадли футболчи деб ҳисоблайман ва олдимга фақат юқори марраларни қўйганман", - дейди мексикалик.
Ирвинг неаполликлар таркибида 2019 йилдан бери ўйнайди. Ҳужумчи жорий мавсум 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар