МЮ вакиллари Гвардиола билан Парижда учрашишди

Narzulla Saydullayev
22 янв 2016, 08:27
«Бавария» устози Хосеп Гвардиола ўтган ҳафта «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда France Football нашри.

Учрашув Париждаги Bristol меҳмонхонасида бўлиб ўтди, деб ёзади FF журналисти Тьерри Маршан. Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Гвардиола мавсум тугагач «Бавария»ни тарк этишини маълум қилганди. У ўз кучини Англия премьер-лигасида синаб кўрмоқчи эканини айтиб ўтганди.

МЮ 37 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: francefootball.fr