UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  1 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  9 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  10 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  1 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди Янгиликлар

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси халқаро футболдаги ўйинларда мунтазам қатнашиш учун муҳим қарор қабул қилди.

Ҳимоячи Аксель Туанзебе буёғига ўзи туғилиб ўсган мамлакат – Конго Демократик Республикаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Конго ДР футбол ассоциацияси.

Марказий ҳимоячи ёшлар даражасида ном қозонган. Англиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган ва ҳатто "Манчестер Юнайтед" сардорлик боғичини ҳам таққан. Бироқ доимий жароҳатлар 26 ёшли Туанзебенинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. У ҳозир Чемпионшипда "Ипсвич" учун ўйнамоқда ва Англия терма жамоаси уни чақириши даргумон эди.

Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси сўнгги Африка Миллатлар Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганди. "Леопардлар" ФИФА рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика