

"El Chiringuito" хабарига кўра, "қизил иблислар" франциялик футболчи борасида "Реал"га ўз шартини маълум қилган. Унга кўра, "бланкос" Погба учун 150 миллион евро ҳамда Тони Кроосни бериши керак.
"Реал" ёзда ҳам Погбани сотиб олиш учун ҳаракат қилиб кўрганди. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмаганди. Музокаралар қишда давом этиши мумкин.



