МЮ Матичнинг трансфери бўйича иккита таклифга рад жавобини берди
11 янв 2020 00:05
Янгиликлар
МЮ Матичнинг трансфери бўйича иккита таклифга рад жавобини берди
“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Неманья Матични Мадриднинг “Атлетико” ва Миланнинг “Интер” клубига сотишга розилик бермади, дея хабар бермоқда Daily Record.
Нашр маълумотларига кўра, “Атлетико” “қизил иблислар”га Матични Эктор Эррерага алмаштириш таклифини берган. Илгарироқ Матичнинг хизматларига “Милан” ҳам қизиқиш билдирганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Матич 2017 йилнинг ёзида 44,7 миллион евро эвазига “Челси”дан МЮга кўчиб ўтганди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Матичнинг шартномаси якунланганидан кейин футболчи ва жамоа ўртасидаги келишув томонларнинг розилиги билан яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Фикрлар