МЮ ҳужумчиси жароҳат олди
23 сен 2019 07:25
Янгиликлар
МЮ ҳужумчиси жароҳат олди
Кеча АПЛнинг 6-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Вест Хэм” меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Иккинчи бўлимда манкунианлар ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўзини захирага олишларини сўради. Натижада Сульшер 61-дақиқада унинг ўрнига Жесси Лингардни майдонга туширди.
Таъкидланишича, Рэшфорд сонини жароҳатлаб олган. Футболчи 23 сентябрь куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади. Маркус жорий мавсум клуб сафида мусобақанинг барча 6 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар