

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Куни кеча матбуотда "қизил иблислар" футболчининг маошини ўн баробар – ҳафтасига 5 мингдан 50 мингга кўтаришга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Алехандро ноябрь ойида манкунианлар учун ўйинларда ажойиб ўйин кўрсатди. У 4 та учрашувда қатнашиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди. Гарначонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади.



