МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум
25 окт 09:51
Янгиликлар
МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш келаси йилнинг ёзида бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Унга "Ал Ҳилол" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Саймон Стоуннинг ёзишича, 31 ёшли ярим ҳимоячининг шартномасида хориж клублари учун товон пули 65 миллион еврони ташкил этади. Унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва яна бир йилга автоматик равишда узайтириш имкониятини ўз ичига олади.
Трансфермаркт Фернандешнинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда “қизил иблислар” етакчиси 9 учрашувда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ҳам Саудия жамоаси ярим ҳимоячига таклиф билан чиққанди, бироқ Бруну Англияда қолишга қарор қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар