МЮ "Астон Вилла" етакчиси учун 70 миллион фунт ажратади
10 мар 2020 22:20
Янгиликлар
МЮ "Астон Вилла" етакчиси учун 70 миллион фунт ажратади
"Daily Mirror" хабарига кўра, ёзда "Манчестер Юнайтед" клубининг ҳужум чизиғини кучайтириш йўлида бир нечта қадам ташланади.
Жумладан, "қизил иблислар" раҳбарияти "Астон Вилла" сардори Жек Грилишни харид қилмоқчи. МЮ мутасаддилари англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 70 миллион фунт ажратишга тайёр.
24 ёшли Грилишнинг ўзи "Астон Вилла" жорий мавсум якунида АПЛни тарк этса, юқори дивизионнинг бошқа жамоаларидан тушадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкинлигини баён қилганди.
Маълумот учун, АПЛнинг давом этаётган мавсумида 26 ўйинда майдонга тушган англиялик футболчи ўз ҳисобига 7 гол, 6та самарали узатма ёздириб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар