Мхитарян "Боруссия" сафидаги иккинчи голини урди
17 июл 2013 12:03
Янгиликлар
Мхитарян "Боруссия" сафидаги иккинчи голини урди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Швейцариянинг "Люцерн" клубини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди.
Ҳисобни Марвин Дукш очди, Роберт Левандовски ҳисобни оширди. Дарио Лецкано битта жавоб тўпини киритган бўлса дортмундликлар янги футболчиси Генрих Мхитарян яна икки тўп фарқини тиклади - 3:1.
Бу арманистонлик футболчининг "Боруссия" сафида учинчи ўйиндаги иккинчи голидир. Генрих кечаги ўйинда гол уриб жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Футболчи 27 июль кунги Германия Суперкубогида "Бавария"га қарши майдонга туша олади.
Иккинчи бўлимда Марко Ройс "Люцерн" дарвозасига ўйиндаги сўнгги голни урди - 4:1.

championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар