UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  2 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  4 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Мухлислар ўртасида танлов: Ўзбек клублари учун рамз, тимсол, шиор ёки мадҳия ишлаб чиқинг ва севимли жамоангиз формасига эга бўлинг! Янгиликлар

Мухлислар ўртасида танлов: Ўзбек клублари учун рамз, тимсол, шиор ёки мадҳия ишлаб чиқинг ва севимли жамоангиз формасига эга бўлинг!

Теглар :  ПФЛ Танлов
Ўзбекистон ПФЛ ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири – мухлисларга манзур бўладиган томошабоп ва қизиқарли, рақобатга бой чемпионат ташкил этиш ҳамда бу орқали стадионларга ишқибозлар ташрифини кўпайтиришдан иборат саналади.

Ортда қолган 2018 йилда ҳам стадионларга янада кўпроқ томошабин жалб этиш, ишқибозларнинг миллий футболимиз ва чемпионатимизга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди. Натижада 2017 йилги мавсум билан солиштирганда 2018 йилги мавсумда миллий чемпионатимизнинг ҳар бир ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар ўртача сони деярли 2 бараварга ошди (ўртача ҳар бир учрашувга келган мухлис сони: 2017 йилда 4386 нафар томошабин; 2018 йилда эса 8050 нафар томошабин).

Профессионал Футбол Лигаси мазкур ташаббусни 2019 йилда ҳам давом эттиради. Янги мавсумда ички чемпионатимизга бўлган қизиқишни янда орттириш ва стадионларга имкон қадар кўпроқ ишқибозлар келишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган лойиҳалар режаси ишлаб чиқилди.

Ортда қолган мавсумда талаб қилинган, аммо ижроси айрим клублар томонидан пайсалга солинган клуб рамзи (маскот) ва мадҳиясини ишлаб чиқиш масаласи ҳам янги – 2019 йилдан эътиборан мажбурий бўлади. Эндиликда ҳар бир клуб (агар клуб рамзи ёки мадҳияси мавжуд бўлмаса) клуб номи, жойлашган шаҳри, клубнинг асосий ранглари, унга мухлислик қиладиган аудиториядан келиб чиққан ҳолда ўз рамзи ҳамда мадҳиясини ишлаб чиқиши лозим бўлади. Бу орқали Суперлига-2019 ўйинлари мобайнида ўйиндан олдин, танаффус вақтида ва учрашувдан сўнг стадионда клубнинг ўз мадҳияси янграши таъминланади. Зеро ҳар бир жамоанинг ўз рамзи ва мадҳиясига эга бўлиши – ушбу жамоани қўллаб-қувватловчи мухлисларни янада жипслаштириши жаҳон тажрибасидан маълум.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, клубларнинг рамзи, тимсоли, шиори ёки мадҳияси мавжуд бўлиши – бу ўша клубнинг ўз ишқибозларига чин маънода яқинроқ бўлишини ҳам англатади. Бироқ клубларимиз маркетинг, мухлислар билан ишлаш борасида ўзлари турли ташаббуслар қилиши, янги ғоялар билан замонавий лойиҳалар амалга ошириши камдан-кам кузатилмоқда.

Шу сабабдан Профессионал Футбол Лигаси ушбу масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда юртимиздаги мухлислар ўртасида танлов эълон қилади. Танлов шартига кўра, сиз ўзингиз мухлислик қиладиган ўзбек клублари учун рамз, тимсол (маскот ёки талисман) ишлаб чиқинг, шиор ёки мадҳия ўйлаб топинг ва уни ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га юборинг. ПФЛ барча юборилган шиор, рамз, тимсолларни ўз сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилиб боради ва якунда энг яхшиларни тақдирлаш билан бир қаторда, чиройли, сифатли ва маъноли чиққан рамз, шиор, мадҳиялар бевосита клубларга тавсия этилади.

Аслида айрим клубларимизда рамз ёки мадҳиялар мавжуд. Лекин кўпинча жамоаларни фақат “лочинлар”, “шерлар”, “бургутлар” ёки “темирйўлчилар” дея аташ билангина чекланилади. Бизнинг чемпионатимиз учрашувлари ҳам худди байрамдек ўтиши учун жамоалар ўз тимсолларига эга бўлиши, ўша маскот ўйин давомида стадионда ўтирган мухлисларни янада рухлантира олишини кўзлаган ҳолда ушбу танлов ўтказилмоқда.

Чемпионатни ҳар томонлама ривожлантириш мақсад қилинган экан, ўйин атрофидаги бундай жабҳалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим. Жаҳон тажрибасида яхши самара берган бундай лойиҳаларни амалга оширишдан асло чўчимаслик жоиз.

Сиз ҳам ўз ғояларингизни тақдим этинг ва миллий футболимизда янги йўналиш ривожланишига ўз хиссангизни қўшинг!


Сиздан биз нималар кутяпмиз: Қуйида жаҳоннинг аксарият клублари тимсол, рамз ёки шиорларидан наъмуналар келтириб ўтамиз:  

Сиз ҳам шундай рамз ёки тимсоллар ишлаб чиқа оласизми, сизда ҳам шиор (ҳайқириқ, кричалка) ёки мадҳия учун ғоялар борми?! Бизга тақдим этинг ва севимли ўзбек клубингиз формасига ва ПФЛ томонидан тақдим этилган бошқа совғаларга эга бўлинг!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика