UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти Янгиликлар

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини бошқараётган Шота Арвеладзе юртимиздаги бошқа ҳамкасбларидан ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги билан ажралиб туради.

Бугунги кунда юртимиз футболи ишқибозлари ва мутахассислар орасида Шота Юстиновични "Пахтакор" даражасидаги мураббий эмас, дейдиганлар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда грузиялик мутахассис ҳақида ёзиладиган изоҳларни ўқиб, турк ишқибозлари Шотани ўзгача қадрлашига гувоҳ бўласиз. Арвеладзе бир неча дақиқа аввал ўзининг Twitter'даги саҳифасига Муборакнинг "Машъал" клуби мағлуб этилгани тўғрисида ёзиб қолдирди. Энг қизиғи, изоҳ ёзганлар орасида на грузинлар, на ўзбеклар бор — барчаси турклар.  

Шотанинг мухлис-у мухлисалари ундан тезроқ "Трабзонспор"га қайтишни ва жамоани чемпион қилишни сўрашмоқда. Умуман олганда, турк ишқибозлари томонидан бу шаклдаги илтимос ва ўтинчлар Арвеладзе манзилиги доимий равишда йўллаб турилади. У "Трабзонспор"да футболчи сифатида 1993-1997 йилларда тўп тепган. Мазкур жамоада 2015 йилнинг июль-ноябрь ойларида мураббий сифатида ишлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, мутахассиснинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Шундан кейин Арвеладзе Туркияга қайтиб, "қораденгиз бўронлари"ни бошқариши мумкин. Ёки аксинча...

Қадрли мухлис, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Грузиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика