UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  1 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  6 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади" Янгиликлар

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"

Сайтимизга кун давомида кўплаб мурожаатлар, таклифлар ва фикрлар келиб тушади.

Яқинда таниш мухлислардан бири шундай фикр билдирди ва унинг фикри бошқотиришимизга сабаб бўлди. У шундай деди:

"Ўзбекистонга чет эллик мураббийлар қанча кўп келса, шунча яхши. Чунки шу орқали ўзбек футболига ранг-баранглик кириб келади. Фарқи йўқ, мураббий европалик бўладими, осиёликми ёки Жанубий америкаликми - энг муҳими барибир нимадир янгилик олиб киради". 

"Лекин муаммо шундаки, бизга келадиган чет эллик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолишади. Негаки бизнинг раҳбарлар уларга талаб қўйишни билмайди. Талаб деганда фақат ютиш эмас, масалан мураббий олдига 2-3 йиллик режалар, жамоанинг кейинги тақдири қандай бўлиши ва келажакда қандай ўйин намойиш этиши, хуллас шу каби вазифалар". 

"Айтайлик, Шота Арвеладзе келди, чемпион бўлди, Кубокни ютди, кейин-чи? Ўзидан нимадир қолдириб кетдими? Клуб структураси ривожига қандай ҳисса қўшди? Ёки бўлмаса олдин ишлаб кетган Сколари, Зико борасида ҳам шу саволларни берса бўлади. Бизнинг раҳбарлар талаб қилишни билмагани учун энг зўр мураббий ҳам Ўзбекистонга келиб дангаса бўлиб қолади. Ҳатто Сречко Катанец билан ҳам шу ҳолат рўй бериши мумкин".

Чиндан ҳам бу каби фикрлар кишини ўйлашга ундайди. Хўш, Сиз қандай фикрдасиз? Ростан ҳам бизга келиб ишлайдиган хорижлик мураббийлар дангаса бўлиб қоладими? Уларни футболимиздаги ички муҳит шунга ўргатиб қўядими? Наҳотки мураббийни олиб келган раҳбарлар талаб қилишни билмаса?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика