UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  1 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  8 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  16 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  7 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Мутолаа учун. Аллер саратондан сўнг қайтди ва 7 дақиқа ичида хет-трик қайд этди Янгиликлар

Мутолаа учун. Аллер саратондан сўнг қайтди ва 7 дақиқа ичида хет-трик қайд этди

Ўртоқлик ўйинида ажойиб ўйнади.


2023 йилнинг бошида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан ажойиб хабарлар келди: форвард Себастьян Аллер тухумидаги саратондан сўнг машғулотларга қайтди. Ўйинчини асрашди: у Марбельядаги йиғинда машғулотларни аввалига якка тартибда бошлади, аммо тезда формасини йиғиб олди ва қолганларга қўшилди.


Аллер тезда қўшилди: 10 январь куни дебют қилди, 13 январда эса хет-трикни расмийлаштирди


Аллер 10 январдаёқ "Фортуна"га қарши ўртоқлик ўйинида илк бор майдонга тушди, у 74-дақиқада Юссуфа Мукокони алмаштирди. Стадион форвардни қарсаклар билан қарши олди.




Ўшанда голсиз якунлади, аммо кейинги ўйинда "ёндирди": Аллер 13 январда "Базель"га қарши ўйинда етти дақиқа ичида хет-трик қайд этди! Ва "Боруссия" нега унинг учун ўтган ёзда 30 миллион евро тўлашдан бош тортмаганини эслатиб қўйди. Учинчи гол ўзгача техника билан урилди – бурчак зарбасидан сўнг тўпни оёғининг ташқи қисми билан дарвозага йўналтирди.




Себа учун барча хурсанд бўлди. Пенальтидан урилган биринчи голни нишонлашга ҳатто дарвозабон Грегор Кобель келди.



Ушбу хет-трик Аллерга аниқ ўзига бўлган ишончни қўшади. "Ақлбоварқилмас ҳисларни ўзимдан ўтказяпман: майдонга қайтиш, гол уриш, жамоага ёрдам бериш ва танам қандай яхшиланаётганини ҳис қилиш. Бундан яхши сценарийни ўйлаб топишнинг имкони йўқ. Биргаликда ўсишда давом этамиз ва жамоа учун самарали ва фойдали бўлишга умид қиламан. Йигитлар қийин вазият бўлганини тушунишди. Уларнинг қўллаб-қувватлашини жуда ҳам қадрлайман.

Бундан кейин ҳам имкони борича кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан", – дея хурсанд бўлди ўйинчи баҳсдан сўнг.

"Бундан яхшиси бўлмайди! Барчамиз у учун шунчаки жуда ҳам мамнунмиз", – дея кайфиятни ажойиб тарзда тасвирлади "Боруссия" таянч хавбеки Салих Озжан.


"Бундан ўтишим керак". Аллер саратон ҳақида билганида йиғламади ва эътиборини касаллик билан курашга қаратди



Хронологияни эслатиб ўтамиз.

Себастьянда 2022 йилнинг ёзида "Аякс"дан ўтганидан бирдан мояк саратони аниқланди ва ўйинчи кимёвий терапия курсидан ўтди. У иккита операцияни бошидан ўтказди, иккинчисини ноябрда қилишди. Ҳаммаси яхши ўтди: "Боруссия" қайтишга мажбурламади, Аллер эса ЖЧ пайтида "Аякс" базасида қаттиқ шуғулланди. Себастьяннинг ўзи Амстердамда унга доим яхши эканлигини айтиб ҳазил қилади.

"Йиғламадим. Бирдан "ҳозир бундан ўтишим керак. Келинг буни бажарамиз!" деб ўйладим. Менда бошқа вариант йўқ эди, – деб айтиб берди Аллер Bild билан интервьюда. Бирдан менда танлов йўқлигини тушундим. Бундай вазиятларда танлов чекланган.

Агар депрессиягача борсанг, ўзинга ёрдам бера олмайсан, шу сабаб ўзимга "Позитив кайфиятни сақлаб қол, оиланг ва дўстларинг ёнида бўл. Сен ёлғиз эмассан. Улар билан биргаликда бундан ўт" дедим. Ҳеч қачон ўлим ҳақида ўйламадим".



"Дортмунд" бош мураббийи Эдин Терзич ҳали Аллер билан яхшироқ ишлашга улгурмади, аммо ҳамкорликнинг энг яхши қисми ҳали олдинда эканлигига умид қилади: "Бундай тажрибали футболчи майдонда бўлганида, ўйин жамоага осонроқ бўлади".

"Боруссия" 6-ўринда кетмоқда ва Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Челси"ни кутмоқда. Аллер ҳам ЧЛни соғинган бўлса керак – у ўтган мавсум 8та ўйинда 11та гол урган, аммо "Аякс" плей-оффда "Бенфика"дан ўта олмади ва тезда мусобақани якунлади.

Себастьян расмий ўйиндаги дебютни кутмоқда. Балки бу 22 январда бўлиши мумкин, ўшанда Бундеслига қайтади ва "Дортмунд" "Аугсбург"га қарши уйида ўйнайди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика