UZ

Сўнгги янгиликлар

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  46 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  14 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  85 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

Мутолаа учун. Аллер саратондан сўнг қайтди ва 7 дақиқа ичида хет-трик қайд этди Янгиликлар

Мутолаа учун. Аллер саратондан сўнг қайтди ва 7 дақиқа ичида хет-трик қайд этди

Ўртоқлик ўйинида ажойиб ўйнади.


2023 йилнинг бошида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан ажойиб хабарлар келди: форвард Себастьян Аллер тухумидаги саратондан сўнг машғулотларга қайтди. Ўйинчини асрашди: у Марбельядаги йиғинда машғулотларни аввалига якка тартибда бошлади, аммо тезда формасини йиғиб олди ва қолганларга қўшилди.


Аллер тезда қўшилди: 10 январь куни дебют қилди, 13 январда эса хет-трикни расмийлаштирди


Аллер 10 январдаёқ "Фортуна"га қарши ўртоқлик ўйинида илк бор майдонга тушди, у 74-дақиқада Юссуфа Мукокони алмаштирди. Стадион форвардни қарсаклар билан қарши олди.




Ўшанда голсиз якунлади, аммо кейинги ўйинда "ёндирди": Аллер 13 январда "Базель"га қарши ўйинда етти дақиқа ичида хет-трик қайд этди! Ва "Боруссия" нега унинг учун ўтган ёзда 30 миллион евро тўлашдан бош тортмаганини эслатиб қўйди. Учинчи гол ўзгача техника билан урилди – бурчак зарбасидан сўнг тўпни оёғининг ташқи қисми билан дарвозага йўналтирди.




Себа учун барча хурсанд бўлди. Пенальтидан урилган биринчи голни нишонлашга ҳатто дарвозабон Грегор Кобель келди.



Ушбу хет-трик Аллерга аниқ ўзига бўлган ишончни қўшади. "Ақлбоварқилмас ҳисларни ўзимдан ўтказяпман: майдонга қайтиш, гол уриш, жамоага ёрдам бериш ва танам қандай яхшиланаётганини ҳис қилиш. Бундан яхши сценарийни ўйлаб топишнинг имкони йўқ. Биргаликда ўсишда давом этамиз ва жамоа учун самарали ва фойдали бўлишга умид қиламан. Йигитлар қийин вазият бўлганини тушунишди. Уларнинг қўллаб-қувватлашини жуда ҳам қадрлайман.

Бундан кейин ҳам имкони борича кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан", – дея хурсанд бўлди ўйинчи баҳсдан сўнг.

"Бундан яхшиси бўлмайди! Барчамиз у учун шунчаки жуда ҳам мамнунмиз", – дея кайфиятни ажойиб тарзда тасвирлади "Боруссия" таянч хавбеки Салих Озжан.


"Бундан ўтишим керак". Аллер саратон ҳақида билганида йиғламади ва эътиборини касаллик билан курашга қаратди



Хронологияни эслатиб ўтамиз.

Себастьянда 2022 йилнинг ёзида "Аякс"дан ўтганидан бирдан мояк саратони аниқланди ва ўйинчи кимёвий терапия курсидан ўтди. У иккита операцияни бошидан ўтказди, иккинчисини ноябрда қилишди. Ҳаммаси яхши ўтди: "Боруссия" қайтишга мажбурламади, Аллер эса ЖЧ пайтида "Аякс" базасида қаттиқ шуғулланди. Себастьяннинг ўзи Амстердамда унга доим яхши эканлигини айтиб ҳазил қилади.

"Йиғламадим. Бирдан "ҳозир бундан ўтишим керак. Келинг буни бажарамиз!" деб ўйладим. Менда бошқа вариант йўқ эди, – деб айтиб берди Аллер Bild билан интервьюда. Бирдан менда танлов йўқлигини тушундим. Бундай вазиятларда танлов чекланган.

Агар депрессиягача борсанг, ўзинга ёрдам бера олмайсан, шу сабаб ўзимга "Позитив кайфиятни сақлаб қол, оиланг ва дўстларинг ёнида бўл. Сен ёлғиз эмассан. Улар билан биргаликда бундан ўт" дедим. Ҳеч қачон ўлим ҳақида ўйламадим".



"Дортмунд" бош мураббийи Эдин Терзич ҳали Аллер билан яхшироқ ишлашга улгурмади, аммо ҳамкорликнинг энг яхши қисми ҳали олдинда эканлигига умид қилади: "Бундай тажрибали футболчи майдонда бўлганида, ўйин жамоага осонроқ бўлади".

"Боруссия" 6-ўринда кетмоқда ва Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Челси"ни кутмоқда. Аллер ҳам ЧЛни соғинган бўлса керак – у ўтган мавсум 8та ўйинда 11та гол урган, аммо "Аякс" плей-оффда "Бенфика"дан ўта олмади ва тезда мусобақани якунлади.

Себастьян расмий ўйиндаги дебютни кутмоқда. Балки бу 22 январда бўлиши мумкин, ўшанда Бундеслига қайтади ва "Дортмунд" "Аугсбург"га қарши уйида ўйнайди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика