UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  0 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  71 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди” Янгиликлар

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйинни ёмон бошламаганди. Кейинчалик эса ишларимиз юришмади. Аслини олганда йигитлар учрашувда фақат ғалаба қозонишни ният қилишганди. Ҳар бир ўйиндаги шиоримиз фақат ютуқ учун майдонга тушиш саналади. Бугунги кунда “Бунёдкор” чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Шунга қарамай рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга интилдик. Лекин, якунда ижобий натижани қўлга кирита олмадик. Бугунги учрашувда жароҳат ва дисквалификация туфайли икки нафар қанот ҳимоячиларимиз Обид Жўрабоев ҳамда Тоҳир Шамсиддиновнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Айнан шу йўқотишлар ҳам ўйинда бизни зараримизга ишлади.

Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мисол учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда чап қанот ҳимоячимизнинг хатоси натижани ўзгаришига олиб келди. Йигитлар бугун қўлларидан келганича ижобий натижа учун интилишди. Шу сабабли уларга ортиқча эътирозлар йўқ. “Бунёдкор” кучли рақиб бўлишига қарамай рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта олдик. Пишур икки бор, Раҳматуллаев қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Хатолар устида ишлаб, биринчи давранинг сўнгги учрашувида ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди Байрамов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика