Мусиала белидаги муаммолар туфайли Германия терма жамоаси лагерини тарк этди
07 сен 2023 23:28
Янгиликлар
Мусиала белидаги муаммолар туфайли Германия терма жамоаси лагерини тарк этди
Германия терма жамоаси футболчиси Жамол Мусиаланинг белидаги жароҳати безовта қилмоқда.
Ярим ҳимоячи терма жамоа лагерини тарк этди, шу сабабли Япония (9 сентябрь) ва Франция (12 сентябрь)га қарши ўйинларда майдонга тушмайди.
Қолаверса, 20 ёшли футболчи “Бавария”нинг Бундеслигада “Байер” (15 сентябрь) ва Чемпионлар лигаси доирасида “Манчестер Юнайтед” (20 сентябрь)га қарши ўйинларда иштирок этиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Мусиала ўтган мавсум Бундеслиганинг 33 ўйинида 12 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар