UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  0 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  21 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига май ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов тан олинди.

"Қўқон-1912" олдинги ойда олий лигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ (1та ғалаба ва 3та дуранг). Жамоа ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедовнинг қўқонликларнинг ижобий натижалар қўлга киритишида хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи ҳимоя марказида рақибларнинг ҳужумларини қайтаришда ва кези келганда ҳужумларга ўтиб голлар уришга эришди.

Холмуҳаммедов "Навбаҳор" билан ўйинда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб жамоасига бир очко тақдим этганди. "Бухоро" билан учрашувда эса унинг урган голи якунда жамосига ғалаба келтирди. 

Май ойида олий лигада Марат Бикмаев "Локомотив", Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912", Хуршид Ходжаев "Олмалиқ" ва Жалолиддин Машарипов "Локомотив" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац, апрель ойида "Локомотив" вакили Марат Бикмаев энг яхши деб тан олинганди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика