UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  4 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  6 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  5 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  13 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига май ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов тан олинди.

"Қўқон-1912" олдинги ойда олий лигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ (1та ғалаба ва 3та дуранг). Жамоа ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедовнинг қўқонликларнинг ижобий натижалар қўлга киритишида хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи ҳимоя марказида рақибларнинг ҳужумларини қайтаришда ва кези келганда ҳужумларга ўтиб голлар уришга эришди.

Холмуҳаммедов "Навбаҳор" билан ўйинда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб жамоасига бир очко тақдим этганди. "Бухоро" билан учрашувда эса унинг урган голи якунда жамосига ғалаба келтирди. 

Май ойида олий лигада Марат Бикмаев "Локомотив", Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912", Хуршид Ходжаев "Олмалиқ" ва Жалолиддин Машарипов "Локомотив" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац, апрель ойида "Локомотив" вакили Марат Бикмаев энг яхши деб тан олинганди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика