UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Мурод Исмоилов: Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз Янгиликлар

Мурод Исмоилов: Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз

22 март куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувидан олдин, жамоанинг тайёргарлиги ва эртанги ўйинга қандай вазифалар қўйилганлиги хақида жамоа бош мураббийи М.Исмоилов ва жамоа сардори А.Холматовда қисқа интервью олдик.
Мурод Исмоилов: "Энг аввало, жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилари номидан бутун Фарғона футбол мухлисларини  халқимизнинг янгиланиш байрами  – “Наврўз” билан табриклаб, уларга барча орзу-ҳаваслари ижобат бўлишига тилакдошман.

- “Локомотив”  ҳозиргача ўз майдонида  “Нефтчи” билан 10та  учрашув ўтказиб, ундан 7тасида ғалаба қозонган. 22  мартда бўладиган ўйинга тайёргарлик хусусида гапириб  берсангиз.

Мурод Исмоилов: - Биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоаларни ҳаммасини бирдек кўрамиз ва тайёргарлик ҳам шунга муносиб бўлади. Жамоа учрашувга тайёр, йигитларни ўйинга алоҳида йўналтириш  шарт эмас. Футболчилар юқори савияда ўйнашга шай бўлиб туришибди. “Локомотив”  ҳар қандай ҳолатда ҳам юқори савияда ўйинашга қодир, кучли жамоа. Маълумки, “Нефтчи” чемпионатимизда ёшларга асосланган жамоаларда бири. Ҳозирда 5та асосий  футболчимиз Олимпия терма жамоаси ихтиёрида ва биз 1-турда бўлганидай, ҳозир ҳам оптимал таркибда майдонга туша олмаяпмиз. Лекин шунга қарамай, “Локомотив” билан бўладиган учрашувда барча маҳоратимизни ишга соламиз ва яхши натижа кўрсатиш учун харакат қиламиз.

-Акмал сиз яқингача “Локомотив”да асосий ўйинчилардан бири бўлиб келгансиз. Жамоанинг  шу кунларда  ўйинлари унчалик қовушмаётгандай. Эртанги учрашув хақида нималар айта оласиз?
Акмал Холматов – “Локомотив” жамоси хақида ортиқча гапиришни ҳожати йўқ. Жамоа яқинда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Жамоа сўнги учрашувларида натижа кўрсатаолмаётгани, бу ўткинчи ҳол. Қолаверса бу уларнинг муаммоси.  Мен ўз жамоамиз ҳақида  гапира оламан. Йигитлар ҳар томонлама учрашувга яхши тайёргарлик кўришган  ва эртага майдонга фақат ғалаба учун тушишга шай.  Футбол мухлисларини ишонтириб айтаманки, учрашув юқори савияда ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика