UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  0 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  1 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  2 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  1 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  17 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  11 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  35 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  3 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  11 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  22

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? Янгиликлар

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми?

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг охирги босқичини Тошкентда ўтказмоқда.

Терманинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Қудрат Худойқулов билан кичик суҳбат ўтказдик. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчимиз 2021 йил ампутантлар ўртасида ташкил этилган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашиб, “Шаҳинбей” (Туркия) клуби сафида чемпионликни қўлга киритган.

2021 йилги турнир Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 5 та жамоа қатнашган. “Шаҳинбей” финалда Варшаванинг “Легия” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди.

Тактика ҳақида

“Ҳозирда 2 асосий ҳимоячимиз бор. Улардан умидимиз катта. Қийин бўлади, лекин чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг қийин гуруҳга тушганмиз. Польша ва Испания кучли жамоалар, Африка вакили бўлган Танзания билан эса ўйнаса бўлади. Мусобақа мезбони Туркиядан ташқари, Польша, Бразилия ва Африкадан Либерияни фаворитлар қаторига қўйган бўлардим”

Туркия чемпионатига қандай йўл олиш мумкин?

“Мундиалда барча клублар футболчиларни кузатади. Ампутантлар футбол клублари ўртасидаги миллий биринчиликлар Европанинг 3 мамлакатида бор – Туркия, Польша ҳамда Англияда. Профессионал даражасидаги эса барибир Туркияда. 34 та клуб мавжуд – 14 таси Суперлига, 10 тадан биринчи ҳамда иккинчи лигаларда.

Ҳозирги клуби

“Айни вақт Анқаранинг “Отто” жамоаси аъзосиман. Университет қошида очилган ва юқори ўринлар учун курашади. Насиб бўлса, шу ердаги ўқишга кириш ниятим бор”.

Шунингдек, 2021 йил “Шаҳинбей” билан яна бир ҳамюртимиз Қудрат Тўрахўжаев ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

“Дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Зоҳид Тошхўжаев ҳисобланади. Бўлажак мундиал 3 нафар кипер билан йўл олмоқдамиз. Суннат, мен ва яна бир адашим Қудрат. Асосий таркиб аъзосиман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, захира дарвозабонларимиз ҳам жисмонан тайёр ҳолатда”.

Кумири

“Барча футболчиларнинг ўзи тақлид қиладиган севимли ўйинчилари бор. “Реал”га мухлисман, аммо Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини эътироф этган бўлардим. Ҳақиқатан кучли дарвозабон”.

Гуруҳдаги рақибларнинг киперлари ҳақида

“2021 йил Туркияда легионер сифатида фаолият олиб бордим. “Шаҳинбей” жамоасига таклиф қилишди ва Чемпионлар Лигасида Польшанинг “Легия” клубига қарши тўқнаш келганмиз. Уларнинг кипери мамлакат терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади. Аммо Танзания ҳамда Испаниядаги ҳамкасбларим ҳақида маълумотга эга эмасман”.

Ҳозирги фаолияти

“Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Туркия клубларидан яна таклиф бўлиши эса Жаҳон чемпионатига боғлиқ. Мундиалларда клублар томонидан жуда кам ҳолатларда дарвозабонларга талаб бўлади. Туркиянинг ўзида ҳам етакчи клублар бор ва рақобат кучли. Қийин масала”.

Расмда: чапда - Қудрат Худойқулов, ўнгда - Қудрат Тўрахўжаев

Давоми бор...

Элдор Акмурзаев суҳбатлашди

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика