UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Мундиал рекордчилари. Фабьен Бартез Янгиликлар

Мундиал рекордчилари. Фабьен Бартез

Футбол бўйича жаҳон чемпионати Ер юзидаги энг катта спорт мусобақаси ҳисобланади.

Бежизга ўзбек халқи бир неча йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида кўришни истаётгани йўқ. Аксар терма жамоаларнинг айнан мундиалдаги иштироки туфайли мамлакатда футболга нисбатан муносабат тубдан ўзгарган. 

ЖЧ-98да Франция терма жамоаси ғолиб чиққанини кўпчилик яхши эсласа керак. Финалда Зиданнинг икки бор бош билан гол ургани-ю, Франция Бразилияни 3:0 ҳисобида мағлуб этгани жаҳон чемпионатлари финаллари орасида ўзгача ўрин тутади. 

Ўшанда Франция терма жамоаси дарвозасини Фабьен Бартез қўриқларди. Бартез ЖЧ учрашувларида жами 17 бор майдонга тушиб, шундан 10тасида гол ўтказмаган. Бу рекорд орқали у англиялик Петер Шильтон билан бир ўринда туради. Шу боис ҳам Фабьен Бартез мундиал рекордчиларидан бири ҳисобланади. 

Бартез Франция футболи тарихидаги энг машҳур дарвозабонлардан бири ҳисобланади. У учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. 1998 йилги мундиалда бош совринга эга чиққан бўлса, 2006 йил финалда ўйнаган. Айтиб ўтганимиздек, у ўнта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 


1971 йилда туғилган дарвозабон ўз терма жамоаси учун 87та ўйинда майдонга тушган. Бартез шунингдек, Евро-2000да ҳам ғолиб чиққан, бироқ ЖЧ-2002да нафақат у, балки бутун Франция ўз ўйинини намойиш эта олмаганди. 

Умуман олганда, ЖЧ-98 Фабьен Бартез фаолиятидаги энг муҳим мусобақа ҳисобланади. У еттита ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан атиги икки бор гол ўтказиб юборган: Дания (гуруҳ босиқичи) ва Хорватия (ярим финал) билан ўйинларда. Орадан тўрт йил ўтиб мураббийлар яна Бартезга ишонч билдиришади, бироқ дарвозабон фақат Уругвай билан кечган баҳсдагина тўп ўтказиб юбормайди. Францияга қарши учрашувда Сенегал 1:0, Дания 2:0 ҳисобида ғалабага эришади ва натижада французлар гуруҳда қолиб кетишади. 

Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006да Бартез яна ўзини кўрсатади. У тўртта ўйинда гол ўтказмайди. Франция - Швейцария 0:0, Франция - Того 2:0, Франция - Бразилия 1:0, Франция - Португалия 1:0. Лекин ўша мусобақада Бартез жамоадошлари бешта ўйинда гол ўтказмаган Буффон жамоаси олдида финал баҳсида ожиз қолишади.

- "Мен ҳар якшанба куни ўз олдимга битта мақсад қўярдим, - хотирлайди Бартез ўйинчилик даврини. - Ўзим майдонга тушадиган ўйинларда гол ўтказмаслик. Мен ҳеч қачон рекорд ортидан қувмаганман, лекин жаҳон чемпионатларида ўнта учрашувда тўп ўтказиб юбормаслик катта натижа". 

- "Ҳужумчилар тўпга зарба беришни яхши кўришади, мен эса қайтаришни. Ҳа, бизда ажойиб жамоа бор эди. Ҳимояда Лоран Блан, Марсел Десайи, Лилиан Тюрам, Биксент Лизаразю каби футболчилар ўйнар экан ўзингни анча ишончда ҳис қиласан. Тўғри, кейинчалик фахрийлар ўрнини ёшлар эгаллади: Вильям Галлас, Вилли Саньол, Эрик Абидал каби футболчилар ўйнай бошлашди. Улар ҳам зўр эди, аммо мен учун қолса ЖЧ-98даги ҳимоя чизиғимизни тарихдаги энг кучлиси бўлиб қолади", - дейди Бартез ҳимоячилар ҳақида. 


Хўш, Фабьен Бартез учун ЖЧ-98даги қайси ўйин энг муҳими бўлган? Бу ҳақда франциялик собиқ дарвозабон шундай дейди:

- "Чорак финалда Италияга қарши баҳс энг қийини бўлганди. Ўйин пенальтилар сериясига қадар борганди. Деметрио Альбертини зарбасини қандай қайтарганим ҳозир ҳам ёдимда. Мен одатда шундай ўйлайман: дарвозабонлар нотўғри амалга оширилган пенальтиларнигина қайтара олишади".

- "Финал эса ўз номи билан финал. Менда Роналдо илиқ таассурот қолдирганди. Узоқдан келаётган тўплар дарвозабон учун ноқулай ҳисобланади. Бундан чиқишни ҳам чиқмасликни ҳам билмай иккиланиб қолишинг мумкин. Ва бир сонияда қарор қабул қилишинг шарт. Агар ўша вазиятда Роналдонинг устига сакраб тўпни қайтариб юбормаганимда дарвозамизга гол уриши мумкин эди. Лекин мен умуман бразилиялик ҳужумчига жароҳат етказиш мақсадида сакрамаганман, чунки Роналдони доим ҳурмат қилганман". 

Х.Холиқов тайёрлади. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика