UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:2  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  350 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3

Мундиал 2022. Швейцария! Янгиликлар

Мундиал 2022. Швейцария!

Швейцария!


Тахаллуси – "қизил хочлар"

FIFA рейтингида 15-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн иккинчи марта (1934, 1938, 1950, 1954, 1962, 1966, 1994, 2006, 2010, 2014, 2018, 2022) боради.


G гуруҳи. Рақиблари: Бразилия, Сербия, Камерун.

1-тур, 24 ноябрь. Швейцария — Камерун

2-тур, 28 ноябрь. Бразилия — Швейцария

3-тур, 2 декабрь. Сербия — Швейцария


Муваффақиятлар


Швейцария 7 марта гуруҳдан чиққан ва уч бор чорак финалга қадар етиб борган (1934, 1938, 1954).

"Қизил хочлар" ЖЧ-1954 учун мезбонлик қилган.



Швейцарларнинг илк рақиби Италия терма жамоаси бўлди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Аммо, барчаси осон кечмади.

Ўйин ҳаками Марио Виана ҳисоб 1:1 бўлиб турганда ва баҳс якунланишига 15 дақиқа қолганда итальянларнинг тоза голини бекор қилди. У Бенито Лоренцида офсайдни кўрди. Уч дақиқа ўтиб эса мусобақа мезбонлари итальянларга ғалаба голини уришди. Виана турнирда ишлашдан четлатилди ва шу билан бу воқеа тугади.




Англияликларга эса имконият бой берилди. Футбол ватани вакиллари мусобақа мезбонларига жавобсиз иккита тўп киритган ҳолда, осон ғалабага эришишди.




Мусобақадаги вазият шундай кўриниш олдики, Италия ва Швейцарияда тенг очко бўлиб қолди, бу эса ғолибни аниқлайдиган ўзаро баҳс ташкил этишни назарда тутарди.

Мусобақа мезбонлари 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди, шундан сўнг ҳакамга бўлган айбловлар барҳам топди.




Швейцария чорак финалда Австрия билан тўқнаш келди.

Альп дербиси энг кўп гол урилган ўйин сифатида ЖЧ тарихига кирди: Швейцария австрияликларни 19-дақиқада 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратаётганди, аммо даҳшат ўшанда бошланди ва ўйин Австриянинг 7:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди!




Мураббий ва ўйин услуби


Мурат Якин – футбол бўйича Швейцария терма жамоаси бош мураббийи



Якин "Янг Бойз"дан ташқари эслай олишингиз мумкин бўлган барча Швейцария жамоаларида ишлаб чиққан.

У 2014 йилдан 2015 йилгача Москванинг "Спартак" жамоасида ишлаган.

Мурак Якин 2021 йилнинг 9 августида Швейцария терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Жамоа ЖЧ-2022 саралашида турнирнинг финалига йўл олмаган Италия терма жамоасидан ҳам ўтишди.

Швейцария терма жамоаси ўйин услуби: 4-2-3-1, камроқ 4-3-3 (ҳужумкор).


Испания билан ўйиндаги жойлашув


Ўйин услуби: рақибга қараб ўйнаш, зич юқори мудофаа.

Швейцария жуда яхши ҳимояланади. Улар топ жамоалар билан доим бир хил ўйнашади – зич ҳимоя, юқори чизиқ ва доимий прессинг.


Ҳар рақиб рақиб алоҳида қўриқланмоқда


Швейцарлар фаол тарзда рақибларни ёлғон пас билан алдаган ҳолда, енгил кроссларни ишлатишади.


Барча хавфли пасга, ёки зарбага кетмоқда


Шакири бирдан йўналишини ўзгартирди ва пасни жарима майдончасига кесиб берди


Швейцарлар доим "учинчига ўйин"ни ишлатишади, бунда учинчи кўпинча Эмболо бўлади. Бу рақиб ҳимояси зич ўйнаётганда самара берадиган тактика.




Терма жамоа етакчилари


Ян Зоммер – ажойиб дарвозабон



Унинг бўйи 183 см, шу сабаб баъзан узоқдан зарбалар унинг дарвоза тўрига бориб тушади. Аммо, унинг чизиқ устида қилаётган ҳаракатлари ақлбоварқилмас.

Ян ажойиб реакцияга эга, у жарима майдончасида қўрқмасдан ўйнайди, ҳужумни қисқа пас ёки аниқ юқоридан узатма билан бошлайди.

Зоммер пенальтиларда жуда яхши ҳаракат қилади. У ўйиндан олдин дарвозабонлар мураббийи билан рақиб ўйинини тўлиқ ўрганиб чиқади, жумладан пенальтидан зарба бериш ҳаракатларини ҳам.




Гранит Жака – гранит.



Терма жамоа сардори.

Узоқдан кучли зарба бера оладиган ва яхши узун пасга эгалик қиладиган таянч ҳудудидаги жуда муҳим ўйинчи.

Жака тўпни олиб қўйиш ва прессингда яхши, у майдонда тез-тез қўпол ўйинчи сифатида кўринади, аммо бу бузувчи сифатида ишининг бир қисми.

Жака ўзининг сардорларга хос жанговар характерига эга. Гранитни иқтидорли ўйинчи дейиш қийин, аммо унинг меҳнати ва хоҳиши ҳозирги чўққиларни забт этишига имкон берган.




Рикардо Родригес – дунёдаги энг универсал ўйинчи.



Шакири эмас, Родригесни танладик.

Родригес – жуда ҳам универсал. У шунчаки икки позицияда ўйнамайди, балки уларда ажойиб ҳаракат қилади. Чап қанот ҳимоя ҳисобланган Родригес тез-тез вингер ва ҳатто чап ҳужумчи позициясида ҳам ўйнаган. Бундан ташқари, у мудофаанинг ҳар қандай позициясида ўйнаши мумкин. Кимдир бундай футболчини рад этадими? Менимча, йўқ.

У рақибни жуда яхши ўқийди – уни чув тушириш қийин. Жарима зарбалари ва пенальтини ажойиб ижро этади. Яна кўп нарсаларни эътироф этиш мумкин – Родригес барчасида яхши.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: мудофаа, дарвозабон, психология.

Заиф томонлари: интизом, вазиятлардан фойдаланиш, плеймейкернинг йўқлиги.


Такрорлаймиз – Швейцария жуда яхши ҳимояланади. Топ терма жамоалар билан ўйинлардаги тажриба ва мудофаадаги ўйинчилар даражаси "қизил хочлар"га тўпсиз қулай ўйнаш имкониятини беради. Буни тизим дейиш мумкин. Швейцарлар мураббийдан қатъий назар шундай услубда ўйнашади.

Зоммер терма жамоа учун кўплаб ўйинларни ютиб берган. Евро-2020даги муваффақиятда унинг кўп хизмати бор. Яннинг Қатарда ҳам ўз жамоаси учун қаҳрамонликлар қилиши истисно эмас.

Психология. Швейцариядан чидамлилик бўйича кўплаб жамоалар, айниқса Сербия ўрганиши керак. Бу жамоанинг керакли натижани сақлаб қолиши ёки аксинча – рақиб дарвозаси томон босим қилиши таҳсинга сазовор. Швейцария сўнгги йилда Испания, Португалия ва Францияни мағлубиятга учратди. Французлар билан ўйинда швейцарлар кўрсатган характер Евро-2020 тортидаги гилос бўлди.

Бошқа томондан, бундай ғайрат тез-тез интизом билан боғлиқ муаммоларга айланади. Жака, Фройлер, Шакири – бу уч йигит доим жамоани заифлаштириши мумкин бўлган сариқ карточка олишади. Швейцарларда кенг захира бор деб бўлмайди, шу сабаб сариқ карточкалар йиғилиб қолганда муҳим ўйинчининг йўқлиги жамоага салбиқ таъсир кўрсатиши мумкин, қизил карточка ҳолатида эса умуман.

Швейцарлар кўп хавфли вазиятларни яратишмайди, ундан Эмболонинг фойдаланиши эса ачинарли манзарадир. Унда бирга бир вазиятлар билан катта муаммолар бор, Сеферовичнинг Бреэлга ютқазиши эса жамоада бошқа вариантларнинг йўқлигини билдиради.

Жамоада плеймейкер йўқ. Бу ролни жамоада Шакири бажаради ва бу ёмон чиқмайди, аммо унинг асл позицияси ўнг қанот ва шунга кўпроқ мослашган. Швейцарияга ўзининг Кевин де Брюйнеси керак, шундай бу терма жамоа барчасига қодир бўлади. Албатта, у кимга ҳам керакмас)


Тахминий таркиб:



Оптимал вариант.

Ягона савол – марказий ҳимоячилар жуфтлиги. Шер ва Эльведидан ташқари Аканжи бор. Якиннинг қайси жуфтликни танлашини тахмин қилиш қийин.

Форвард позициясида иккиланиш бўлиши мумкин. Эмболо – тезкорроқ ва қарши ҳужумга яхши вариант, Сеферович эса тенг ўйинда кучлироқ. Бу ерда рақиб ва майдондаги ҳолатга қараш керак.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика