UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  22 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Мундиаль 2022. Коста-Рика! Янгиликлар

Мундиаль 2022. Коста-Рика!

Коста-Рика!


Тахаллуси – "лос тикос"

FIFA рейтингида 31-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта боради (1990, 2002, 2006, 2014, 2018, 2022).


E гуруҳи. Рақиблар: Испания, Германия, Япония.

1-тур, 23 ноябрь. Испания — Коста-Рика

2-тур, 27 ноябрь. Япония — Коста-Рика

3-тур, 1 декабрь. Коста-Рика — Германия


Муваффақиятлар


Марказий Американинг энг ҳайратда қолдирадиган жамоаси сўнгги 9та ЖЧдан 6тасида иштирок этган. "Лос тикос" 2014 йилда сенсация қайд этган ҳолда, чорак финалга қадар боришга эришган.



Коста-Рикаликлар Англия, Италия ва Уругвай билар бир гуруҳдан жой эгаллашганди. Ушбу кучли гуруҳда улар яққол аутсайдер сифатида кўрилишган эди, аммо бундай бўлмади.

Коста-Рика илк ўйинда Уругвай билан учрашди.

Фаворит сифатида қаралган Уругвай фаолроқ бошлади: 24-дақиқадаёқ Эдинсон Кавани пенальтини аниқ ижро этган ҳолда, ҳисобни очди. Биринчи тайм уругвайнинг минимал устунлиги билан якунланди. Танаффусда эса барчаси 180 градусга ўзгариб кетди: коста-рикаликлар рақибга босимни кучайтиришди ва бир неча хавфли вазиятлар яратишди ва 54-дақиқада Хоэль Кэмпбелл ҳисобни тенглаштирди. Ўйин энди бироз тинчланадигандек туюлган эди, аммо Коста-Рика бошқача ўйлаётганди – 57-дақиқада Оскар Дуарте бош билан чиройли гол урган ҳолда "лос тикос"ни олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада эса Маркос Уренья якуний ҳисобни ўрнатди – Коста-Рика фойдасига 3:1.




Коста-Рикаликлар иккинчи турда Италия билан учрашишди.


Хорхе Луис Пино (Бразилиядаги ЖЧда Коста-Рика мураббийи) нуфузли рақибга қарши ҳужумда ўйнашга қарор қилди ва бу тактика ўзини оқлади. Тенг ўйинда икки жамоа ҳам гол уриши мумкин эди, аммо буни 44-дақиқада биринчи бўлиб Брайан Руис қилди ва бу ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Коста-Рика шу сабаб плей-оффга йўлланмани нақд қилди.




Коста-Рика учинчи турда Англия билан ўйнади.

Ўйин унчалик ҳам аҳамиятсиз эди – Англия гуруҳда қолиб кетган, Коста-Рика эса катта эҳтимол билан биринчи ўрин билан чиқиб бўлганди. "Лос Тикос" биринчи ўринни аниқ эгаллаш учун дуранг ўйнаши ҳам кифоя эди, бу эса унинг 1/8 финалдаги тақдирини осонлаштирарди. Улар бу ишни уддалашди. Зерикарли ўйин дуранг билан якунланди – 0:0.

Коста-Рика сенсацион тарзда қийин гуруҳда ғолиб чиқди.




1/8 финалдаги рақиб – Греция.

Греция коста-рикаликлар учун энг осон рақиб бўлишадигандек кўринди. Аммо, майдонда бундай бўлмади.

Жамоалар асосий вақтда ғолиб номини аниқлай олишмади. Коста-Рика 90-дақиқага қадар ҳисобни очишга ҳаракат қилди, аммо греклар ўйинни қўшимча вақтларга қадар олиб бора олишди. Овертаймлар "лос тикос"га қийинчилик туғдирди, унда рақиб мутлақ устунликка эришди ва бир неча бор гол уриши мумкин эди, аммо бу Кейлор Навас сабаб рўй бермади ва у пенальтилар сериясида ҳам қаҳрамонлик кўрсатди. Шундай қийин вазиятда Коста-Рика ўзи учун тарихдаги энг яхши натижа – чорак финалга чиқди.




1/4 финалда Нидерландия тўқнаш келди. Кучли рақиб.

Бутун ўйин давомида коста-рикаликларга ҳамроҳлик қилган омадни сўз билан таърифлаш қийин. Бу омад ва Кейлор жамоанинг пенальтилар сериясига қадар етиб бориш имконини берди, бу сафар омад рақибларга кулиб боқди.




Коста-Рика учун 2014 йилги мундиаль шундай ажойиб ўтди.


Мураббий ва ўйин услуби


Луис Фернандо Суарес – футбол бўйича Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи.



Колумбиялик мутахассис жамоани 2021 йилнинг ёзидан бери бошқаради.

Суарес Коста-Рикага қадар Гондурас ва Эквадор термаларида ишлаган. Эквадор билан ҳатто 2006 йили Германиядаги ЖЧда тарихий натижа бўлмиш 1/8 финалга чиққан.

Мураббий Лотин Америкаси давлатлари билан яхши таниш. Клуб ва терма жамоалар бўйича олсак у олти мамлакатда ишлашга улгурган: Колумбия, Эквадор, Перу, Гондурас, Мексика, ва Коста-Рика.

Коста-Рика терма жамоаси ўйин услуби: 4-2-3-1, камроқ 5-4-1 ва 4-3-3.



Беш ҳимоячи билан мудофаага асосланган вариант америкаликларга қарши ўйинда ғалабани таъминлади.



Ўйин услуби – тўпсиз ўйин, супермудофаа қуриш.

Коста-Рика деярли барча ўйинларда тўпни рақибга беради. Бу баъзида жуда даҳшатли кўринади, масалан: Панамага қарши ўйинда 36%, АҚШга қарши 35% ва Мексика билан ўйинда ҳатто 28%.

"Лос тикос"ни ҳимоя қилган ҳолда айтиш керакки, бундай тактика натижа олиб келади, ЖЧ саралаши эса буни тасдиқлайди. Коста-Рика ақлли прессинг қилишни ва қарши ҳужумларга қочиб кетишни билади – буларнинг барчаси қанотдаги агрессив ўйин сабаб. Қуйида намуна келтирамиз – чап қанот ҳимоячи рақибни майдон марказида кутиб олган ҳолда, уни кўк ва қизил рангли ўйинчилар билан тўлиб-тошган марказий ҳудуд орқали ўйнашга мажбур қилади.



Коста-Рика тез-тез ўйиннинг ўзида ўзгаради. 4-3-3 схемасини 5-4-1га ўзгартириш улар учун оддий иш.


Коста-рикаликлар имкон бўлиши билан дарвоза томонидан зарба берадиган австралияликлардан фарқли равишда юқоридан тўпни узатишни ҳам эркин ҳудудни кўрганларидан сўнг қилишади. Бунда мантиқ бор, айниқса сиз деярли тўпсиз ўйнаётган бўлсангиз.





Терма жамоа етакчилари


Кейлор Навас – дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири.



Терма жамоада 107та ўйин ўтказган Коста-Рика терма жамоаси сардорини таништиришнинг ҳожати йўқ. "Реал" билан клуб миқёсидаги барча совринларни ютган Мадрид клуби собиқ футболчиси ва ҳозирда ПСЖда ҳаракат қилаётган посбон. Пантера – Навасни ажойиб реакцияси ва сакраш қобилияти сабаб шундай номлашади. Навас ўзининг энг яхши тахаллусини деярли 10 йил олдин олган бўлса ҳам, ҳозирда 35 ёшлигида юқори дарвозабонлик ўйинини сақлаб турибди.

Яқинда дарвозабон Сальвадорга қарши ўйинда жамоасини қутқариб, ғалабали ҳисобни сақлаб қолди.




Хоэль Кэмпбелл – коста-рикаликларнинг ҳужумдаги бош кучи.



"Арсенал" собиқ ўйинчиси ҳали ҳам Коста-Риканинг ҳужумдаги энг ўткир футболчисидир.

Хоэль 30 ёшда, аммо унинг қўққисдан оладиган тезлиги ва кучли зарбаси ҳали ҳам жойида. Кэмпбелл терма жамоада 117та ўйин ўтказган ҳолда, 25та гол урди. У Коста-Рика учун ўзгартириб бўлмас футболчи бўлиб қолмоқда ва Қатарга бориши керак.

Шуни унутмаслигимиз керакки, айнан Кэмпбеллнинг голи Коста-Рикага мундиаль йўлланмасини тақдим этди.


Франсиско Кальво – мудофаанинг муҳим ўйинчиси.



180 см бўйга эга бўлган 30 ёшли марказий ҳимоячи. Ўзининг гавдаси катталиги билан мақтана олмайдиган Франсиско ҳавода яхши ўйнайди ва мунтазам равишда бош билан голлар уради.

Кальво – тезкор, тактик жиҳатдан ақлли футболчи. У марказий зонадан ташқари мудофаанинг чап қанотида ўйнай олади. У жамоанинг мудофаа ўйинида муҳим аҳамиятга эга, терма жамоада 74та ўйин ўтказгани бундан далолат беради.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тезлик, ҳаводаги кураш, интизомлилик.

Кучсиз томонлари: ўйинчиларнинг ўртача даражаси, ёш, ҳужумдаги вариантлар.


Коста-рикаликлар жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўришган. Ўйиннинг катта қисмида тўпсиз ўйнашса ҳам, кучлари 90 дақиқага етади. Ўтган ЖЧ статистикасига кўра, Коста-Рика – Бразилиядан ташқари Шимолий ва Жанубий Америкада энг кўп югурган терма жамоа.

Ҳаводаги ўйин – "лос тикос" футболи учун мудофаа ва ҳужум каби муҳим бир қисм.

Интизом ҳам коста-рикаликлар учун муҳим жиҳат. Уларнинг тажрибаси ва жамоавийлик бир-бирларини ажойиб тарзда тушунишга олиб келади. Ўнгга яқин футболчилар терма жамоа сафида 60 ва ундан ортиқ ўйин ўтказишган, бундан ташақри, кўплаб футболчилар маҳаллий чемпионат билан таниш.

Агар ЖЧ-2018 учун мақола ёзилганда, ҳозирги шахслар деярли ўзгармаган бўларди. Шунингдек ҳозирда захира ўйинчиси ҳисобланадиган Брайан Руис терма жамоанинг кўп йиллик сардори ҳисобланади. Тушунарлики, 37 ёшли ўйинчи олдингидек жамоа ўйинига таъсир ўтказа олмайди, аммо ҳали ҳам жамоанинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.

Ёш – Коста-Риканинг жиддий муаммоси. Авлодлар алмашинуви чўзилмоқда, эски ўйинчиларни тўлдира оладиган ёш футболчилар деярли йўқ. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, Коста-Рика аҳолиси тахминан 5 миллион кишини ташкил қилади, бундай мамлакатлар кўпинча шунга ўхшаш муаммога дуч келишади.

Ўйинчиларнинг ўртача даражаси юқори эмас. Ҳозирда Европада фақат икки ўйинчи ўйнамоқда – Кейлор Навас (Франция) ва Франсиско Кальво (Туркия).  Жамоанинг катта қисми Коста-Рика чемпионатида ўйнайди, шунингдек икки ўйинчи МЛСда ҳаракат қилади.

Коста-Рика ҳужумдаги ўйинда кам вариантларга эга. Жамоа тўпсиз ўйнашга ўрганган, шу сабаб бу ғалаба қозониш керак бўлганда ноқулайлик туғдиради. Жамоа бундай вазиятларда рақиб тўпни йўқотиши ва қарши ҳужумга қочиш учун прессингни кучайтиради. Аммо, жамоа позицион ҳужум қилиши керак бўлса, қандай ўйнаш борасида муаммолар туғилади.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика