UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  8 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

Муҳтор Қурбонов: "Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик" Янгиликлар

Муҳтор Қурбонов: "Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик"

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Муҳтор Қурбонов иштирок этди.

– Ўйлайманки бугунги ўйин анча қизиқарли бўлди. Очколар ҳар иккала жамоага ҳам керак эди. Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. Уйдаги ўйинимизда “Нефтчи” устидан қозонилган ғалаба йигитларни анча руҳлантирганди. “Сўғдиёна” ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина ўша иккинчи бўлимда киритилган тезкор икки гол бизга фойда келтирди. Бугунги ўйин учун йигитларга катта раҳмат айтаман.

– Иккинчи даврада биринчи даврада йўл қўйган ҳатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар ҳужумкор ўйин кўрсатаяпмиз. “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоалари билан бўладиган ўйинлардаям иккита ҳужумчи билан ҳаракат қиламиз. Бунда эса ҳимоячиларимизга ҳам енгилроқ бўлади.

– “Сўғдиёна” олий лигада қолишга бемалол кучи етади деб айта оламан. Футболчиларнинг барчаси маҳаллий ва ёш йигитлардан ташкил топган. Фақатгина маҳорат бобида бироз омад етишмаяпти. Энг асосийси йигитларда шижоат бор.

– Мени ўзим ҳам футболчилик даврларимда Жиззахда ўйнаганман. Ўша вақтлари ҳам стадион мухлислар билан тўлиб тошарди. Жиззах халқи футболни жудаям яхши кўради. Ман ўз шогирдларимни ҳам огоҳлантиргандим. Стадион мухлисларга тўлади, ҳаяжонланмасдан ҳаракат қилинглар, деб. Гарчи мен рақиб жамоа вакили бўлсам ҳам мухлисларга ҳавасим келди. Уларга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика