UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти"

Про-лига 9-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳамма кўрди, мухлислар ҳам гувоҳ бўлди, ўйин дуранг натижа билан якунланди. Мен ранжиган жиҳат, 500-600 километр масофа босиб келган жамоамиз мухлислари учун ачинарли ўйин бўлди. Менда "Динамо"га ҳеч қандай хусумат йўқ. Бироқ, бугунги ўйин кўрсатиб турибди, Самарқанд жамоаси ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти. Улар бежизга 2-ўринда боришаётгани йўқ. Бунақада ўзбек футболи ривожланмайди. Ҳакамлар голни бекор қилади ёки пенальти қўймайди. Уларнинг ишини кўриб чиқишларини сўрайман. Ортда қолган ўйинларда ҳакамлар ҳақида биронта сўз айтмадим. Мен бугунги ўйинда кўрдим, жамоа мухлисларида ҳам маданият йўқ. Керак бўлса, Қўқонга бориб мухлислик маданиятини ўрганишсин. Биронта голимизда қоидабузарлик кўрмадим. Андишани отини қўрқоқ қўйманглар. Бунақанги ҳакамлик билан кучли томон юта олмайди.

- Асосий айбловингиз шу ўйин бўйичами? Ёки "Динамо"ни аввалги ўйинларда ҳам шу каби холатлар сабаб пешқадамлар сафида бораяпти деб ўйлаяпсизми?

- Мен "Динамо"нинг аввалги ўйинларини ҳам кўрдим. Масалан, "Хоразм" ёки "Юниред" билан ўйинларда "Динамо" ғалабага ҳақли эмасди. Мутахассис сифатида айтаман, бу ўйин менда шубҳа туғдирди. Аллоҳ барчасини кўриб турибди. Биз ҳам ўша жамоалар каби холатни бошимиздан ўтказдик. 

- Жамоангизнинг битта голи ҳисобга олинмади. Айбловингиз ўша вазият бўйичами ёки бошқа холатлар ҳам борми?

- Ҳақиқий голни бекор қилишди. Ўша учинчи голимиз ҳақида айтаяпман. Бу ерда VAR тизими қани? Марказий ўйин бўлса? Қаердан топиб бекор қилишди? Менда видеоси бор.

- Нега Про-лигада VAR тизими ишламайди? Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

- VAR тизими Про-лиганинг марказий ўйинларида бўлиши керак. Иккита Суперлига йўлланмасини мақсад қилган жамоа ўйнаяпти, бўлиши керак. Шунинг негизида норозилик кайфияти келиб чиқаяпти. Кулгули холат, дастлаб майдон марказини кўрсатишди, кейин бекор қилишди. Вазиятни қайси VAR орқали кўришди?

- "Қўқон-1912"да ўзгаришлар жиддий бўлибди. Даврон Файзиевнинг кетиши билан боғлиқми бу?

- Мен клубда техник директор сифатида ишладим. Биз кўп гол ўтказиб юбораётгандик. Натижада жамоамиз вакилларининг ҳаммасининг ҳиссаси бор.

- Клубда мақсад қандай?

- Биз Суперлигани мақсад қилганмиз. Бу борада ишлаймиз ва давом этамиз.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика