UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  7 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  0 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  1 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  2 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  5 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  7 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда

Қўқонлик футболчи Муҳсин Низомиддинов тўп тепишни бас қиладиган кўринади.
Футболчилик даврида асосан Қўқон-1912 ва Нефтчи жамоалари шарафини ҳимоч қилган Низомиддинов учун бу йил футбол ўйнаш учун сўнгги мавсум бўлди. Сабаби Муҳсин эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрмоқчи. 

- Бу йил иккинчи даврадан Қўқон-1912га келиб бир қатор ўйинларда қўлдан келганича жамоамга ёрдам бердим. Айтиш керакки, олий лига билан биринчи лиганинг ўртасидаги фарқ жуда катта. Қуйи лигадаги жамоаларнинг майдонлари ачинарли холатда. Қўқон-1912да ёшлардан иборат ажойиб жамоа шакллантирилмоқда. Шу боис ўрнимни ўша ўсиб келаётган ёшларга бўшатиб беришни жоиз топдим. Тан олиш керак, бугунги кунда элита вакилларидан чақирув йўқ. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашига тўғри келадиган футболчилари мавжуд. Шунинг учун ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб, футболчиликни якунлашни ўйлаб турибман.

- Бу хусусда Қўқон-1912 раҳбарияти билан суҳбатлашганимда, улар мураббийлик лицензия учун курсларда таҳсил олишимга амалий ёрдам беришларини таъкидлаб ўтишди.

- Мураббийликни аввало болалар футболидан бошлашни ўйлаб турибман. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика