Муҳсин Низомиддинов: "Футболчиларимиз "Навбаҳор" билан ўйиннинг аҳамиятини тушуниб туришибди"
14 май 2016 11:35
Янгиликлар
Муҳсин Низомиддинов: "Футболчиларимиз "Навбаҳор" билан ўйиннинг аҳамиятини тушуниб туришибди"
"Навбаҳор" қарши ўйиндан олдин "Қўқон-1912" ёшлари мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини баён қилди:
"Навбаҳор" билан ўйин Наманганда бўладими ёки Қўқондами доим қизғин курашларга бой бўлади. Биз бу ўйинга бошқача тайёргарлик кўрдик. Олиб борган ишлар самараси ўлароқ ўринбосарларимиз ғалаба қозонишди. Ҳозир "Навбаҳор"га ҳам бизга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Ёшларимизнинг кўзларида ўт чақнади. Асосий таркибимиз ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Футболчиларимиз ўйинни қандай маъсулиятли эканлигини ҳис қилиб турибдилар", - дейди Низомиддинов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар