UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Муҳиддин Худоёров "Андижон"да Янгиликлар

Муҳиддин Худоёров "Андижон"да

"Бургутлар" йиғинига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, самарқандлик Омад Тойлоқов билан Қаҳрамон Баҳодиров бугун клуб лагерига етиб келди.

Ундан ташқари яна бир янги футболчини учратиш мумкин. Бу дарвозабон Муҳиддин Худоёровдир.

Ўз вақтида "Бунёдкор" жамоасида тез танилиб ва тез йўқолиб қолган Худоёровни охирги пайтларда жароҳатлар қийнаб келаётганди. Шунинг учун, Муҳиддин маълум муддат майдон ташқарисида юришга мажбур бўлди.

Айтиш керакки, уни ўз вақтида миллий терма жамоамизга устозлик қилган Рауф Инилеев йиғинларга таклиф этиб синаб кўрганди.

Афтидан Азамат Абдураимов дарвозабонлар билан боғлиқ муаммони ушбу футболчи билан бартараф этмоқчи. Ҳозирча янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда холос.

Клубга оид яна бир хабар, жамоани куни кеча Сардор Соибов тарк этган. Жорий мавсумни андижонликлар сафида бошлашни режалаштирган Соибов кутилмаганда, қарорини ўзгартириб Мурод Исмоилов бошқарувидаги "Нефтчи" машғулотларига бориб қўшилган. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика