UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  8 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  22 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  100 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13

Муҳиддин Абдувалиев : «Қўқон халқи футболни жуда яхши кўришади» Янгиликлар

Муҳиддин Абдувалиев : «Қўқон халқи футболни жуда яхши кўришади»

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари ўзларининг чиройли натижалари билан мухлисларни хурсанд қилишди.

Янги мавсумга жамоа ўринбосарлар таркибини маҳаллий мутахасис Муҳиддин Абдувалиев тайёрлайдиган бўлди. Биз янги мураббийни суҳбатга тортдик.

– Муҳиддин ака сиз яна “Қўқон-1912” жамоасига қайтдингиз , бу чорловни кутганмидингиз ?

– Албатта кутгандим, чунки мен бу жамоада ўйнаганман, ишлаганман. Қисқа қилиб айтганда жамоа мен учун ўз оиламдек қадрдон. Ўртада бир йил жамоада ишламаган бўлсам ҳам жамоани ҳар бир ўйинларини кузатиб бордим ва мухлислик қилдим. Қолаверса футбол ҳаётимни бир қисмига айланган, тўғриси бошқа иш билан шуғуллана олмасам керак.

– Ўтган мавсумда Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарлар таркиби ёшлар биринчилигида 7-ўринни қўлга киритиб , мухлисларга қувонч улашишди. Сизнинг олдингизга раҳбарият қандай вазифа қўйишди?

– Ҳа ўтган мавсумда жамоа ўринбосарлари дастлабки мавсум иштирок этишларига қарамай, жуда яхши натижаларга эришишди. Раҳбарларимиз менга қайсидир ўринни олиш керак деган вазифа қўйганлари йўқ. Вазифа асосий таркибга муносиб ёш футболчиларни тарбиялаш. Лекин мен ўзимга ўтган йилгидан кам натижа кўрсатмасликни вазифа қилиб белгилаб қўйганман. Қўқонимиз ҳалқи жудаям футболни яхши кўришади. Ўринбосарлар иштирокидаги ўйинларга ҳам кўплаб мухлислар келишади, шунинг учун уларни хурсанд ҳолда қайтишлари учун астойдил ишлаймиз.

-Тайёргарлик режалари билан ўртоқлашсангиз.

Янги йилдаги дастлабки йиғинни бугундан (11 январь куни) бошлаймиз. 30 январда бошланадиган “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида асосий таркиб билан бирга иштирок этамиз. Шу мусобақа бизга янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

– Жамоани ўзаги бор. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпсиз. Сизга ёққан маҳаллий ёшлар борми ?

– Биз декабрь ойида бўлиб ўтган дастлабки йиғинимиз давомида 70 нафардан ошиқ Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан келган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик.  Машғулотлар ва ўзаро ўйинлар давомида ўзини кўрсатган 10-15 нафар  ёшларни бу йилги дастлабки йиғинимизга таклиф қилганмиз. Бу футболчиларни яна кўрамиз.  Машғулотлар давомидаги ҳаракатларига қараб 5-6 нафарини жамоада олиб қоламиз.

– Муҳиддин ака суҳбатингиз учун рахмат, сизга бошлаган ишингизда омад ёр бўлишини тилаймиз!

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика