UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  0 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  62 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2

Муҳиддин Абдувалиев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт" Янгиликлар

Муҳиддин Абдувалиев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт"

Бугун олий лига 22-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Биз учрашувдан олдин Қўқон жамоаси мураббийларидан Муҳиддин Абдувалиевнинг бўлажак  ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- Бугун бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. “Металлург” жамоаси анча кучли, чемпионатда бир маромда ўйин намойиш қилиб келаётган жамоа. Лекин бу билан биз кучсизмиз демоқчи эмасман.  Биз ҳам секин- аста ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз.
Бугунги учрашув ўз майдонимизда бўлади, демак биз стадионга келган мухлисдарни хурсанд қилишимиз шарт. Ўйлайманки барча футболчилар бу маьсулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибдилар.

Қолаверса турнир жадвалидаги турган ўринимиз  ҳам бизга ғалабадан бошқа натижа қониқтирмаслигини кўрсатиб турибди. Шундай экан бугун барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз ва ғалаба қозона оламиз деб умид қиламан - дейди Муҳиддин Абдувалиев.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика