Муҳиддин Абдувалиев: "Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз"
22 окт 2016 11:46
Янгиликлар
Муҳиддин Абдувалиев: "Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз"
Олий лига 26-тур доирасида бўладиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” жамоаларининг ўринбосарлар таркиби ўйинидан кейин Қўқонликлар мураббийи Муҳиддин Абдувалиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- Ўринбосарлар таркибимиз анчадан буён ғалаба қила олмаётган эди. Йигитларни “Нефтчи”га қарши руҳан тайёрлаш керак эди. Манимча бу ишни уддалай олдик. Бугунги баҳсда футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Гарчи пеналтидан фойдалана олмаган бўлсак ҳам асосийси ғалаба қозондик. Ўйлайманки қолган учрашувларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатамиз.
Эртанги бўладиган асосий таркиблар ўйини ҳақида нима дейишим мумкин. Биз учун ҳал қилувчи палла етиб келган, шунинг учун энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. “Нефтчи” вилоятимиздаги ўз шонли тарихига эга жамоа. Биз рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин майдонга фақат ғалаб учун чиқамиз -дейди Муҳиддин Абдувалиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар