UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  1 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  61 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"

"Қизилқум" жамоаси Суперлигага ўтиш ўйинида меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоевнинг голлари навоийликларга ғалаба келтирди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Рақиб сафида яхши футболчилар борлигини ва бизга осон бўлмаслигини билар эдик. Жамоамизни қўллаб-қувватлаган Навоий халқига миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтганига қарамасдан, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ёзда "Қизилқум"ни Суперлигада сақлаб қолиш йўлида жамландик. Барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Мухлислар олдида уялиб қолмадик. 

Ўзимга келсак, охирги пайтларда кўпчилик ижобий фикр билдирмоқда, лекин мукаммал эмаслигимни, камчиликларимни биламан. Катта мақсадларим бор. Уларга эришиш учун ҳар куни ишлашим, тўхтаб қолмаслигим керак. 

"Олимпик" билан Суперлигага чиққанимиз ва кечаги ғалабани таққослаб бўлмайди. Иккиси ҳам тарихда қоладиган натижа бўлган. Мазкур жараёнларни эслашнинг ўзи ёқимли ҳиссиётларни беради. 

Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Бир қарорга келганим йўқ, лекин легионерга айланиш ҳаракатидаман", – дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика