UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  3 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  3 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман"

Суперлиганинг сўнгги турларига келиб "Қизилқум" кучлилар сафида қолиш учун имкониятини яхшилаб олди.

Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов ҳам бу борада ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Бежиз у сайтимиз томонидан 21-тур футболчиси, деб топилгани йўқ. Футболчи "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" дарвозаларини ишғол қилди. Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушган сўнгги 3та ўйинда "Қизилқум" мағлубиятга учрагани йўқ. Аслида "Бухоро" тарбияланувчиси ҳисобланган қаҳрамонимиз 2020 йил Жамшид Саидов қўл остида Суперлигада дебют қилган. Ўтган икки мавсумни эса "Олимпик" сафида ўтказди. 

- Иккинчи даврада "Қизилқум" сафида ўзингизни кўрсатишни бошлаяпсиз. Бу жамоани тўғри танлаганингизданми ёки мослашиш тез кечганиданми?

- Мавсум бошида фаолиятимда жуда кўп қийинчиликлар бўлди. Кетма-кет қизил карточкалар олишим натижасида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. "Қизилқум" қийин вазиятда бўлгани учун ёрдам беришни истадим. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун мотивация кўпроқ эди. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Вазифани ҳали бажармадик. 

- "Қизилқум"нинг элитадан тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турганди. Лекин кетма-кет муҳим очколардан сўнг кўтарилиб олди. Бундай иштиёқ ва ишонч қайси ўйиндан сўнг пайдо бўлди?

- Иштиёқ кеча ёки бугун уйғонмади. Бизда бу нарса аввалдан бор эди. Шунчаки битта ғалаба керак эди, холос. Иккинчидан янги келган футболчилар бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак эди. 

- Олдинда жамоани асосий рақобатчилари  "Олимпик", "Турон" ва ОКМК, "Нефтчи" билан ўйинлар кутмоқда. "Қизилқум" Суперлигада қолиш вазифасини муддатидан олдин бажара оладими?

- Ҳар бир жамоалар ўз услубига эга. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажара оламиз. 

- Аслида бухоролик ҳисобланасиз. Лекин клуб ҳар доим ҳам ўзининг иқтидорларини пайқамайди ва улар бошқа жамоаларда очилади.  Клуб билан алоқалар сақланиб қолганми ва таклиф бўлганми?

- Ҳозир ҳам клуб билан алоқаларимиз яхши. "Бухоро"дан кетганимдан сўнг таклиф бўлмаган. Умуман маҳаллий футболчиларнинг майдонга тушмаслигига тўғри қарайман. Майдонда ким кучли бўлса, ўша ўйнаши керак. 

- "Олимпик"ка келгунингизга қадар "Бухоро"да тўп тепгансиз ва 2020 йил айнан Жамшид Саидов қўл остида дебют қилгансиз. Муҳаммадали Ғиёсовни  аслида ким кашф қилган?

- Суперлигада Жамшид Саидов ва Александр Хомяков бошчилигида дебют қилгандим. Кашф қилганга келсак, Алберт Борисович Ляпин, Тимур Кападзе ва Жамшид Саидовга раҳмат айтаман. 

- "Олимпик"да қайси камчиликларингиз тўғирланди ва ўйлаган режаларингиз амалга ошдими?

- Бу жамоада кўп нарса ўргандим. Тимур Кападзе ақлли ўйнашни ўргатдилар. Жамоа билан барча диққатим ўйинда бўлишни айтардилар. Режаларга келсак, бу ҳали бошланиши. Орзу ва режаларим ҳозир сир. Лекин тўхтаб қолмасдан узоққа боришни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика