UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  97 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Муҳаммад Салоҳ - Мисрнинг иккинчи мўъжизаси Янгиликлар

Муҳаммад Салоҳ - Мисрнинг иккинчи мўъжизаси

Бу мавсумда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ барча босма ва интернет нашрларини тинч қўймаяпти.


Ўтган ҳафтанинг якунида у "Уотфорд"га қарши фантастик ўйинни ўтказди, покер қайд этди ва бир голга ассистентлик қилди. Йўл-йўлакай у ўз статистикасини яхшилаб бормоқда. Мисрлик футболчи "Ливерпул"нинг кўп рекордларидан ўзиб кетишга эришди, бироқ ҳали мавсум якунланишига қадар анчагина вақт бор. Салоҳ "Ливерпул"даги илк мавсумидаёқ 36 гол урди ва жамоа қаҳрамонлари Фернандо Торрес (33 гол) ва Кенни Далглишларни (31) ортда қолдирди.

Ундан ташқари Салоҳ Европанинг кучли бешлик чемпионатларида голлар киритиш бўйича етакчиликни ўз қўлига олди. Унинг ортида Харри Кейн, Лионель Месси, Чиро Иммобиле, Криштиану Роналду ва Эдинсон Кавани каби футболчилар бор. Энг қизиғи, Салоҳ 2007/08 йилги мавсумда Криштиану Роналду ва 2013/14 йилги мавсумда Луис Суаресларнинг АПЛда бир мавсум давомида киритган голлари сонидан ҳам ошиб кетиши мумкин. Ўшанда икки футболчи ҳам 31 тадан гол уришганди. Мавсум якунланишига 7 тур қолганида Муҳаммад ҳисобида 28 гол бор ва бу ишончли ўйини билан ўша рекорддан бемалол ўтиб кета олади.

Машҳур футбол функционери Мончи "Рома" етакчисини "Ливерпул"га сотиб катта суммани қўлга киритганидан роҳатланган бўлса керак. Албатта, 42 млн евро - кичик сумма эмас, бироқ тез орада у футболчини сотиб юборганига афсуслангани аниқ. "Рома" Салоҳдан кўрган фойдани "Сампдория"нинг ёш футболчиси Патрик Шик учун сарфлади, у эса ишончни оқлай олмаяпти. Бироқ бу орқали трансфер бозорида номутаассиблик юзага келди.

Салоҳнинг иқтидори Швейцариянинг "Базель" жамоасида ўйнаб юрган пайтларида ҳам кўрина бошлаганди. Кичик бўйи ва оёқларига қарамасдан унда жуда яхши дриблинг, асосийси фантастик тезлик, старт олиш ва узоқ масофаларга югуриш каби сифатлари жуда яхши ривожланганди. Мухлислар Муҳаммаднинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатларини, болаларча гол нишонлашларини яхши кўришарди. Салоҳ гол уришдан ташқари, ҳужумни ташкил этиш ва қора ишларни ҳам бажариб юрарди.

"Базель"дан кейин у "Челси"га ўтди, ўшанда матбуот унинг хизматларига "Ливерпуль" томонидан ҳам қизиқишлар бўлгани ҳақида маълумотлар берганди. Якунда Салоҳнинг Жозенинг "Челси"сида деярли ўйнамади, мураббий унга кўп имконият тақдим этмади. Ёзда у "Фиорентина" жамоасига ижарага бериб юборилди. Бир йилдан кейин у статуси бироз юқорироқ "Рома"га ўтди ва яна бир мавсумдан ўтиб жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди.


Салоҳнинг ватани термасидаги бажарган ишлари алоҳида мавзу. Шак-шубҳасиз, Салоҳ - миллий қаҳрамон, фақатгина 90 миллионлик Мисрда эмас, бутун Араб дунёсида. У майдондаги ҳаракатлари билан Араб мамлакатларини бирлаштирди, ўша ўйин вақтида қўшни мамлакат фуқаролари ҳам уруш, жанжалларни тўхтатиб, Миср термасига мухлислик қилганди.

2017 йилда Салоҳ олдин уддаланмаган ишни бажарди. Сўнгги 28 йилда илк марта унинг термаси Жаҳон чемпионатида қатнашадиган бўлди. ЖЧ саралашидаги сўнгги баҳсда у Конго дарвозасига иккита гол урди, терма эса 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўша тун мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида байрамлар бўлди, Муҳаммад ўша икки зарбаси билан миллионлаб мухлисларга қувонч ато этди ва Мисрда пирамидалардан ташқари бошқа мўжиза ҳам борлигини кўрсатганди.

Салоҳ бу билан чекланиб қолмайди. Унинг олдида яна бир вазифа бор: кўпроқ голлар уриб, Криштиану Роналду ва Лео Мессилар билан биргаликда "Олтин тўп"га даъвогарлик қилиши керак. Албатта, футболи машҳур бўлмаган давлатдан машҳур футболчи чиқиб, катта совринларга даъвогарлик қилиши жуда ёқимли.

Балким бир кун келиб Салоҳ сиёсатшунос бўлар, ёки боксчи Менни Пакьяодек мамлакатининг туморига айланар, ёки уни Жорж Веа каби мамлакат президенти сифатида кўрармиз. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч нима деб бўлмайди. Салоҳ - Мисрнинг иккинчи мўжизаси.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика