UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  3 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

Муҳаммад Салмон: “Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Муҳаммад Салмон: “Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик"

Пойтахтимиз Тошкент шаҳри U – 19 терма жамоалари ўртасидаги СAFA CUP мусобақасига мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор.

Бугун Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси Афғонистон U – 19 термаси билан гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказди. Ушбу баҳсдан сўнг Афғонистон U – 19 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Салмон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ўйиндан унчалик қониқиш ҳосил қилмадим. Тўғри бугун мағлуб бўлдик аммо учрашувдаги биринчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Белгиланган пенальтидан сўнг ўз дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ушбу вазиятда ҳам бош ҳакам йўқ жойдан пенальти белгилади. Биз бугун 14 футболчига қарши майдонда ҳаракат қилдик. Ушбу мусобақа яхши ўтказилмоқда, аммо ўйин 10:30 да бошланмоқда. Шу вақтда хаво ҳарорати жуда иссиқ бўлмоқда. Бундай шароитда майдонда тўп тепиш футболчиларга ноқулайлик туғдиради. Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам жуда ҳам кучли терма жамоа. Ўзбекистон U – 19 терма жамоасидаги 7, 9 ҳамда 17 рақамдаги футболчилар жуда ҳам кучли экан. Улар бизга кўпроқ қийинчилик туғдирди. Юртингиз жуда ҳам чиройли экан. Бу ерга келганимдан хурсандман”, - дейди Афғонистон U – 19 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Салмон.


Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика