UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  0 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  5 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз” Янгиликлар

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз”

Эртага Про лига “Б” гуруҳи 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Зомин” клуби сафарда “Янгиер”га қарши майдонга тушади.

Учрашувдан олдин зоминликлар футболчиси Муҳаммад Одилов фикрларига қулоқ тутдик. 


- “Янгиер” билан ўйинларда жамоамизга омад етишмаяпти деб ўйлайман. Ҳар икки баҳсда ҳам шу жиҳат сабаб мағлуб бўлдик. Ҳозирда эса йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмаган. Бу сафар ғалаба учун майдонга тушамиз.

Про-лигада кам гол ураётганимга сабаб 1-даврада жароҳатим бор эди. Натижада кўп вақтимни майдон ташқарисида ўтказишимга тўғри келди. Шунга қарамай, голлар уришга интилмоқдаман. Ҳозирча голларим сони 5 тага етди. Ўтган мавсум мен соф ҳужумчи сифатида ўйнардим. Бу йил эса асосан ўнг қанот ярим ҳимоя чизиғида ўйнамоқдаман. Шундай бўлсада, голлар уриб, жамоага ёрдам беришни интилмоқдаман.  Мавсум якунига қадар голларим сонини янада кўпайтирмоқчиман. 

Биз Про лигада жон сақлаб қолиш имкониятимиз бор. Бунинг учун олдинда турган беллашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошса, ижобий натижалар қайд эта оламиз", - деб сўзини якунлади Одилов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика