UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  0 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1

Муҳаммад Коне: "Анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратдик" Янгиликлар

Муҳаммад Коне: "Анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратдик"

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий лига-2017 доирасидаги илк учрашувини ўтказди.

“Темирйўлчилар” илк турда Муборакнинг “Машъал” жамоасини сафарда мағлуб этиб, янги мавсумни муваффақиятли тарзда бошлашди.

Янги мавсум олдидан “Локо” сафига келиб қўшилган ивуарлик ҳимоячи Муҳаммад Коне клуб матбуот хизматига “Машъал”га қарши баҳс ҳамда ОЧЛ доирасида ўтган “Ал Аҳли” билан ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Чемпионлар Лигаси доирасидаги илк уй учрашувимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Зеро илк турда кутилмаганда Саудия жамоасига имкониятни бой бериб қўйдик. Натижада “Ал Аҳли”га қарши баҳсда ўз ишқибозларимизни ҳафа қила олмасдик. Шукр, ушбу вазифани уддалай олдик ва жамоамиз характер намойиш этган ҳолда Дубай клубини мағлуб этди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба бизга Олий лига доирасида ўтган “Машъал”га қарши ўйинда ҳам куч берди, дея оламан. Зеро биз Муборакка амалдаги чемпион сифатида ташриф буюрдик ва анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқдик. “Машъал” анча тартибли ўйин намойиш этди. Бироқ биз ушбу учрашувда фақат ва фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда майдонга чиққан эдик. Бинобарин мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби эканмиз, бошқа жамоаларни хурмат қилган ҳолда ўйнашимиз лозим. Қолаверса, ўз мухлисларимизни ҳар бир ўйинда хушнуд этишга урнишимиз керак бўлади. Улар бизни мавсумдаги илк уй учрашувимизда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Умид қиламанки, мухлисларимиз кейинги  беллашувларда ҳам стадионга келиб жамоамизга шижоат бериб туришади, – дейди маҳоратли ҳимоячи.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика