Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"
22 ноя 2025 15:38
Янгиликлар
Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ҳабибуллаев мусобақа якунлари бўйича фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионати кутганимиздек, яхши ўтди. Озгина омад етишмади. Худо хоҳласа, кейинги чемпионатларда ижобий натижа бўлади", – деди Ҳабибуллаев.

- Келажакдаги режалар қанақа?
- Тўхтаб қолиш йўқ. Худо хоҳласа, кейинги мусобақаларда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
- Энг қийин учрашув қайси бўлди?
- Менимча, охирги учрашув — Италия билан баҳс. Улар тўп назоратини қўлга олган ҳолда ўйнади.
- Заиф томонларимиз нимада эди?
- 1:1 қилганимиздан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу голдан сўнг уйғонишимиз қийин бўлди ва навбатдаги голни ҳам дарвозамиздан олиб чиқдик. Ушбу мундиаль биз учун жуда катта тажриба бўлди дея оламан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар