UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  39 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради Янгиликлар

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида жароҳатланган Шерзод Аъзамов лагерни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг биринчи кунида сон мушакларини жароҳатлаб олган Шерзод Аъзамов кейинги икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборганди. Маълум муддат залда шуғулланган Аъзамов кеча машғулотларга қайтиб, якка тартибда шуғулланиб турганди.

Бироқ шифокорларнинг назоратидан сўнг ҳимоячининг жароҳатини тиклаш жараёни бироз чўзилиши маълум бўлди. Терма жамоанинг бўлажак ўйинларига жуда яқин қолгани сабабли, Аъзамовнинг жароҳатини терма жамоа лагерида муолажа қилишдан кўра унинг ўрнига бошқа ҳимоячи жалб этилди. Аъзамовга эса кечаги кунги машғулотлардан сўнг жароҳатини даволаш учун рухсат берилган. Унинг ўрни "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирилади. Бугундан эътиборан Ислом Тўхтахўжаев терма жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Шунингдек, кеча "Локомотив" аъзоси Ҳусниддин Ғофуров ҳам жароҳат олиб машғулотларни эрта якунлашга мажбур бўлид. Шифокорларнинг айтишича, Ғофуровнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Аммо унинг бугунги машғулотда умумий гуруҳ ёки якка тартибда шуғулланиши номаълум.

Қайд этиш керакки, ТТМИ стадионида машғулот ўтказаётган терма жамоамиз майдон суғорилмагани боис учинчи футболчисини жароҳатлаб олди.

Бунга қадар терма жамоадан чақирув олган дарвозабон Ботирали Эргашев жароҳати боис ўрнини Роман Абдуловга бўшатганди. "Пахтакор" кипери Элдорбек Суюнов ҳам машғулотининг дастлабки кунида жароҳат олганлиги туфайли терма жамоа лагерини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг ўтган сафарги йиғинида ҳам Шерзод Аъзамов ва Азиз Ҳайдаров жароҳатган олишгани боис ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборишганди.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика