Мўйдин Мамазулунов: “Кубокда Суперлига клуби билан ўйнашни истагандик”

Narzulla Saydullayev
19 апр 2018, 12:13
Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръага кўра, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўйнайдиган бўлди.

Мухлислар энди Про-лига ва Суперлига жамоаларининг тўқнашувига гувоҳ бўлади. Бўлажак баҳс ва умуман қуръа маросими ҳақида “Динамо”нинг тажрибали футболчиларидан бири Мўйдин Мамазулунов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръа ташлаш маросимини кеча, бутун жамоа бўлиб ТВ орқали жонли эфирда кузатиб бордик. Илгари бу каби ташкилотчилик бўлмаганди. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Қизиқарли ва шу билан бирга ҳаяжон остида кечди. Фурсатдан фойдаланиб, тадбирни юқори савияда ўтказган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Қуръага келадиган бўлсак, рости кейинги босқичда Суперлига клуби билан тўқнаш келишни ва бу орқали жамоамиз кучини билиб олишни истагандик. Якунда шундай ҳам бўлди. 1/8 босқичида “Қизилқум” билан ўйнайдиган бўлдик. Мазкур учрашувнинг ўз майдонимизда ўтиши бизга қулайлик туғдириши аниқ. Чунки мухлисларимизнинг кўз ўнгида, уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида рақибни мағлуб этиш бир мунча осонроқ бўлади. Рақибни хурмат қиламиз. “Қизилқум” ҳам яхши шаклланган жамоа. Лекин бўлажак ўйин олдидан имкониятларни 60х40 дея баҳолаган бўлардим – дейди Мамазулунов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›