Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
29 июн 2025, 21:18
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер "Фенербахче"га ўтиши мумкин.

Турк клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ёзги трансферлар ойнаси вақтида Кайл орқали жамоасини кучайтириш ниятида. Португалиялик мураббий Кайл Уокер жамоага келадиган бўлса, 3 марказий ҳимоячи ва икки қанот ҳимоячисини олдинроққа чиқаришни ният қилган.

Уокернинг "Сити" билан шартномаси яна бир мавсум давом этади. 2017 йилда "шаҳарликлар" таркибига борган Уокер АПЛда 6 марта ғолиб бўлди. У ўтган мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal