Моуринью: "Яхши дўстлармиз"
07 ноя 2018 21:28
Янгиликлар
Моуринью: "Яхши дўстлармиз"
"Бугун катта ўйин бўлади. Бу шу қадар йирик ўйинки, кейин нима бўлишини ўйламайсиз.
Янг Бойз" ва "Валенсия" билан ўйинларда ким иккинчи бўлиши аниқланади. Албатта, биз "Ювентус"ни мағлуб этишни хоҳлаймиз.
Топ-клубларга қарши ўйинларда тажриба тўплаш мумкин. Олдинда яна иккита ўйин қолади ва биз плей-оффга чиқиш учун курашамиз.
Бизни мураккаб беллашув кутмоқда. "Ювентус" жорий мавсум Чемпионлар лигасининг фаворити ҳисобланади.
Биз ўйинларни жуда яхши бошлай олмаяпмиз. Агар учрашувни яхши якунлай олсак, ҳаммаси жойида бўлади. Баҳс 90 дақиқа давом этади ва сиз рақибга 45, 20 ёки 10 дақиқа устунликни бериб қўйсангиз вазиятдан чиқиб кетиш учун вақт етмай қолиши мумкин.
"Ювентус" ва Аллегри билан муносабатларим яхши, биз у билан ажойиб дўстлармиз", - деди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар