Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаришдан бош тортиши мумкин. Жозе бор эътиборини "Рома"га қаратмоқчи
24 дек 2022 12:13
Янгиликлар
Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаришдан бош тортиши мумкин. Жозе бор эътиборини "Рома"га қаратмоқчи
Жозе Моурино Португалия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этмоқчи.
Аввалроқ 59 ёшли мутахассис ушбу лавозимга асосий даъвогар деб аталаётгани хабар қилинганди. Моуриньюнинг агенти Жорже Мендеш Португалия Футбол Федерацияси президенти билан учрашди.
Бироқ "Sky Sport Italia" хабарига кўра, Моуринью терма жамоаси бош мураббийи бўлиш имкониятидан воз кечишни ўйламоқда.
Қайд этилишича, Жозе фақат "Рома" бош мураббийи сифатидаги фаолиятига эътибор қаратмоқчи. Португалияликнинг Италия жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар